UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  0 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  1 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  8 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  7 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  12 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  5 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  10 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  5 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  33 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  5 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  8

Февзи Давлетов: "Сурхон" кейинги мавсумда Термизга қайтади. "Нефтчи" бугун яхши ҳимояланди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Сурхон" кейинги мавсумда Термизга қайтади. "Нефтчи" бугун яхши ҳимояланди"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Сурхон" — "Нефтчи" ўйинидан сўнг термизликлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун ғалаба қозона олганимизда, совринли ўринлар учун курашиш имкониятимиз қолар эди. Натижа эса бундай бўлмади. Дуранг адолатли натижа бўлди. Бундай баҳсларда кўп вазиятларга эга бўлмаслигингиз мумкин. "Нефтчи" бугун яхши ҳимояланди", - деди Февзи Ризаевич бугунги ўйин ҳақида.


- "Сурхон" жамоасидаги натижалар анча барқарор бўлиб қолди. Ўтган мавсум жамоа 6-ўринни эгаллаганди. Жорий мавсум эса жамоа 7-ўринни эгаллаб турибди. Ҳомийлар клубнинг фаолиятига қанчалик қизиқиш билдирмоқда? Ҳомийлар жамоа натижасидан қанчалик қониқмоқда?

- Раҳбарият ҳар доим биз билан алоқада. Кеча ҳам телефон орқали боғланган эдик. Бугун ҳам телефон қилишди. Ўтган мавсумда олтинчи ўринда эдик. Жорий мавсум эса натижамизни янада яхшилаб олишимиз керак эди. Самарқанддаги сўнгги учрашувларда кўп нарча йўқотдик. Умумий қилиб айтсак, жамоа ривожланишда давом этмоқда. Айрим бир баҳсларда ҳужумда яхши ўйнай олмадик. Эсингизда бўлса, бир вақт муқаддам бизнинг ҳужумчимиз қизил карточка туфайли четлатилганди. Ўшанда бироз муаммоларга дуч келгандик.

- Мен клубнинг бош ҳомийси Бахтиёр Фозиловни назарда тутгандим. У инсон футболга қанчалик қизиқади? "Сурхон" жамоаси айнан Самарқандда ўйнаётгани шу билан боғлиқми?

- Йўқ. Бизнинг стадионимизда реконструкция ишлари олиб борилмоқда, шу сабабли биз бу ердамиз. Умид қиламанки, кейинги мавсумда жамоамиз тўлиқ Термизда тайёргарлик олиб боради. Бош ҳомийимиз футболга қизиқиши катта эканлигини биламиз. Бизга ишонч билдиришмоқда.

- "Сурхон" жамоаси мавсумнинг иккинчи қисмини Самарқандда ўтказгани Бахтиёр Фозилов билан боғлиқ эмасми?

- Йўқ. Бу масала билан ПФЛ шуғулланади-ку. Бизда бошқа стадион йўқ эди. Шу сабабли биз шу ерга кўчдик.

- Демак жамоа бош ҳомийси "Сурхон"нинг еттинчи ўринда эканлигидан қониқмоқдами?

- Ҳа. Натижадан раҳбарият рози.

- "Сурхон" қачон Термизга қачон қайтади?

- Кейинги мавсумда. Биз фақатгина Кубокда яхши иштирок эта олмадик деб ўйлайман. Сабаби финалга чиқиш учун жуда яхши имкониятларга эга эдик.

- Суперлига якунланишига қадар иккита баҳс қолди. Натижалардан қанчалик қониқяпсиз?

- Муваффақиятсиз ўйинлар ҳам бўлди, албатта. Биз қийин жараёнлардан ўтдик. Жамоа ўз олдига қўйган мақсади бор. Ўз ўйинимизни янада яхшилашга интилишимиз керак.

- "Сурхон" жамоасида молиявий муаммолар бор деган хабарлар тарқалди. Клубда бир неча ойдан бери маошлар берилмаётганмиш? Бу ростми?

- Бу даражада катта муаммолар йўқ. Барчаси яхши. Ҳозирги кунда сўнгги ойдаги маблағларимизни тўлаб беришлари керак, холос.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика