UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  0 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  1 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  21 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  18 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9

Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган"

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўтган ўйинларда ўзимизнинг хатоларимиз сабабли руҳий ҳолатимизни ёмонлаштириб қўйдик, жамоа руҳан синиб қолди. Бугун ўтказиб юборилган голлардан кейин ҳам агрессив бўлишга ҳаракат қилдик. Бироқ олдинги учрашувларда бизда ҳеч нима ўхшамаганди, шошилавердик. Ўтиш фазаларида бизда кўплаб хатолар кузатилди, шу сабабли бизда ҳужумлар етишмади. Танаффусда сифатлироқ ишлашга ҳаракат қилдик. Гарчи бугун барчамиз бирдам бўлиб ҳаракат қилган бўлсак-да, натижага эриша олмадик. Биринчи бўлимда вазиятлар яратиб, дарвозага зарба бермадик. Унда қандай қилиб гол урамиз? Биз дарвозага зарба бермаяпмиз ва ҳужумда муаммоларимиз кўриняпти. Шу боисдан жамоа руҳан синиб қолди. Мағлубиятга учрадик, ишлашда давом этамиз. Бу ҳолатдан чиқишимиз керак. Исталган ғалаба бизни, футболчиларни, мураббийларни, мухлисларни руҳий тушкунликдан олиб чиққан бўларди. Ғалаба қозонишимиз керак. Иккинчи бўлимда бизда ўйин чизгилари кўринишни бошлади. Биз ғалаба қозонишни истадик, бироқ гол йўқ, натижа йўқ. Чунки дарвозага тўпни тепмаяпмиз. Бу мағлубиятгнинг асосий сабаби.

- "Сурхон"да дарвозабон муаммоси борга ўхшайди. Келаси турда ротацияга қўл урасизми? Артём Потаповга имконият бериш ниятингиз борми?

- Ротация бўлмоқда. Бу борадаги қарорни дарвозабонлар мураббийи чиқаради. Ҳозир дарвозабонларни ўйинга тайёрлашда муаммолар бор. Буни ички муаммо дея оламан. Шу сабабли бу ҳақда ортиқча гапиришни истамайман.

- "Сурхон" ҳужумга ўтяпти. Бироқ ҳужумни кескинлаштирадиган футболчи топилмаяпти. Дейлик бу вазифани "Нефтчи"да Искандеров бажаради. Қишки трансферлар ойнаси вақтида шундай футболчи олиш варианти кўрилмадими?

- Бизда ҳозир асосий эътибор ёшларга қаратилган. Сиз айтган ҳужум позицияси учун Кириллни таркибимизга қўшиб олганмиз. Ўйингача бўлган тайёргарлик жараёнида ўтказилган ўртоқлик ўйинларида бу ишлар ўхшаганди. Бизда ўтган икки ўйиндаги хатолар руҳан зарба бермоқда. Бироқ ўртоқлик ўйинларида биз ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам агрессив ўйнадик. Муаммолар кўринмаганди. Бу ерда эса ишлар бошқача кетяпти. Ишлашда, хатоларни тузатишда давом этамиз.

- "Сурхон"ни инқирозли ҳолатда деб ҳисоблайсизми? Агарда ҳа десангиз бу нималар билан боғлиқ?

- Ўтган икки ўйинда биз асосий таркиб билан ўйнамадик. Жароҳатланганлар ва ўйинга тайёр бўлмаганлар бор эди. Учрашувларда хатога йўл қўйганидан кейин футболчилар мухлислар томонидан босимга учрамоқда ва шундан кейин уларда руҳан чарчоқ кузатиляпти. Буларнинг барчасини устида ишласа бўлади. Бу ҳолатни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Буни йигитлар ҳам тушуниб туришибди. Улар яхши ўйин кўрсата олишади. "Рубин", "Црвена Звезда"га қарши ўйнашди. Бу ерда эса улар ҳар бир хатодан кейин қўрқиб кетишяпти, ишонч пасаймоқда.

- Сўнгги пайтларда ўзбек футболида бир тенденция урф бўлиб қолди: пенальтини ура олмаслик. Ёшлар, ўсмирлар, миллий терма жамоадаги футболчиларимиз пенальтидан гол ура олишмаяпти. Шу сабабли кўпчилик томонидан руҳшунос ишга олиш гап-сўзлари кўпаймоқда. Бугунга қадар Луис Качорри ҳам пенальтидан фойдалана олмаган пайти бўлди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўтган ўйинда "Сурхон" ўз майдонига қайтди ва унда трибунадаги мухлислар футболчилар учун босим уюштираётгандек туюлди. Мухлислар ўйин вақтида футболчиларни кўп танқид қилиб туришди. Бу ҳам руҳиятни бузилишидаги бир фактор бўлиб ҳисобланади. Балки руҳшунос ишини қайта тиклаш керакдир?

- Биз бу йўналишда ишлаяпмиз. Руҳшунос жамоага жуда ҳам керак. Йигитлар ҳам буни тушунишади ва бу борада кучли бўла олишади. Бунинг учун барчамиз бирдам бўлишимиз керак. Ўйин олдидан гаплашаётганимизда хато қилсак, буни биргаликда тузатишни айтдик. Бироқ бу бугун амалга ошмади.

- Ўтган мавсум жамоанинг етакчиларидан бири бўлган Ҳумоюн Шербўтаев қачон сафга қайтади?

- Буни шифокоримиздан сўраш керак. Мен билмайман. Бугун ўйинга келган бўлса керак, лекин бугун уни кўрмадик. У яқинда операция бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика