UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  3 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  10 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Металлург" — "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизни қўллаб-қувватлаш мухлислар узоқ йўлдан ташриф буюришди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Кам вақт берилаётган футболчиларга имкон берилди. Бизда қизил карточкалар сабабли учта йўқотиш бор эди. Дмитрий Плетнёв қизишиб олиш машғулотларида жароҳат олди. Дастлабки 25 дақиқада ўйинга киришиб кета олмадик. Тўпни кўп йўқотдик. Таймнинг иккинчи ярмида эса ҳаммаси изига тушгандек бўлди. Вазиятни барқарорлаштириб, тўп билан кўпроқ муомала қила бошладик. Якунига етказиб қўйиш мумкин бўлган голли вазиятлар содир этдик ва гол урдик. Иккинчи бўлимда эса рақиб жамоа босим ўтказиб, юқорироқ интилишга ҳаракат қилди. Вазиятлардан иккинчи голни уришимиз керак эди. Кейин нимадир юз берди. 15-20 дақиқадан сўнг кўнгилдагидек ҳаракат қила олмадик ва гол қабул қилиб олдик. Йигитларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. 

- Потапов ва Ҳошимов жамоада қоладими ёки тарк этишадими?

- Ҳозирча жамоада ҳаммаси жойида, ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, Потапов машғулотлар ўтказмоқда. Улуғбек биз билан. Уларнинг бошқа жамоага ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳозирча ҳаммаси жойида. 

- "Сурхон"га қўйилган трансфер тақиқи жамоа режаларини қанчалик ўзгартириб юборди?

- Буни раҳбарият ҳал қилади. Мен бу ишлар юзасидан бирор масалани ҳал қилишга ҳақли эмасман. Ўйлашимча, бу муаммо яқин вақт ичида ҳал қилинади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика