

Торрес ўз ишини ўтган ойнинг ўрталарида бошлаган эди — у заҳира жамоаси футболчилари билан тажрибаси ва маслаҳатларини ўртоқлашаётган эди.
Бугун 36 ёшли Фернандо лавозимини тарк этишга мажбур бўлди. У шахсий ҳаёти билан боғлиқ сабоблар туфайли шундай қарорга келган.
Эслатиб ўтамиз, "Эл Ниньо" футболчилик фаолияти давомида 2001-2007 ва 2015-2018 йилларда "матрасчилар" сафида тўп тепган эди.
ФОТО Фернандо Торрес фаолиятини якунлагандан сўнг регбичига ўхшаб қолди



