

“Ўйлашимча, мавсум бошида “Реал”нинг олдидаги асосий мақсад ўз чемпионатида ғолиб чиқиш бўлган ва бу мақсад ҳозир ҳам ўзгармаган.
Агар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқилса, янада яхши. Чунки бу турнирни барча ютишни хоҳлайди. Аммо ўз чемпионатида беш йилдан буён олтин медални қўлга кирита олмаслик бу “Реал”дек жамоа ва унинг мухлислари учун яхши ҳолат эмас.
Шу сабаб “Реал”нинг асосий мақсади пирмерода шоҳсупага кўтарилиш”, дейди Морьентес.



