Фернандиньо: "Манчестер Сити" "Энфилд"га ғалаба учун боради"

Tolibjon Qosimov
8 ноя 2019
АПЛ 12-турида пешқадам "Ливерпуль" ўз майдонида амалдаги чемпион "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Айни пайтда Гвардиола шогирдлари "қизиллар"дан 6 очко ортда қолишмоқда. "Шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Фернандиньо марказий ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Биз "Энфилд"га ғалаба учун борамиз. Бизнинг менталитет - ҳамиша ғалаба учун ўйнаш", - дея бразилияликнинг сўзларини келтирди "Goal.com" нашри.

Фернандиньо "Ман Сити" ўйинчиси сифатида "Ливерпуль" майдонида 7 бор тўп тепган ва фақатгина бир марта мағлуб бўлмаган. Ўтган мавсум жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган, қолган беллашувларда Клопп шогирдлари уйда ғалабани беришмаган.

Умуман Премьер-лига даврида "Манчестер Сити" "Энфилд"да фақат бир мартагина ғалаба қозона олган (2003 йил).


Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" беллашуви 10 ноябрь куни 21:30да старт олади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com