Фернандиньо "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтиришга тайёр

Mirjalol Normatov
3 янв 2020
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фернандиньо клуб билан янги шартнома тузишга тайёр.

"BBC" хабарига кўра, "шаҳарликлар" раҳбарияти Фернандиньога янги шартнома тайёрлаб қўйган. Яқин вақтларда бразилиялик "Сити" билан шартномасини 1 йилга узайтиради.

Жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола айни дамда унинг ўрнига бошқа номзод топганича йўқ, шу боисдан у кейинги йил учун режаларга киритилмоқда.

Фернандиньо ушбу мавсум АПЛда 17 ўйинда  қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC