UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  22 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  9 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  13 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8

Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди Янгиликлар

Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди

"Олд Траффорд"га келганига кўп бўлмаганига қарамасдан, Бруну Фернандешни кўплаб футболчиларга қиёслашди, шу жумладан Эрик Кантонага ҳам.

Бироқ Брунунинг ўзи бошқа ярим ҳимоячидан ўрнак олади ва уни АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи деб ҳисоблайди.

"Балки, мен Пол Скоулзга ўхшашга истарман. Пол доимо рақиб жарима майдончаси ёнида ўйнарди, ассистентлик қилишни ёқтирарди ва голлар урарди.

Ўтган мавсумда "Брюгге"га қарши ўйинда бир нарсани сезиб қолдим. Ошхонага кирганимизда телевизорда Пол Скоулзнинг МЮ таркибидаги голларини кўрсатишаётганди. 

Овқатландик, бироқ видеони томоша қилишда давом этдик. Ўшанда Фредга қараб: "Сен ҳам шундай бўлишинг керак. Полга қара, рақиб жарима майдончасида қандай ўйнамоқда. Сен эса дарвозага зарба бермайсан", дедим. Шу куни Фред иккита гол урди.

Скоулз АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи бўлган деб ўйлайман. Кўпчилик Фрэнк Лэмпардни ҳам бу борада санаб ўтади, чунки у кўпроқ голлар урган. Шунингдек, "Ливерпуль" таркибидаги Жерард ҳам зўр бўлган. Бироқ ушбу учала футболчиларнинг ўртасидаги фарқ жуда катта.

Тўғрисини айтаман, Англиядаги ярим ҳимоячиларда у каби сифатларни кўрмадим. Менимча, сўнгги уч авлод футболидаги энг яхши ярим ҳимоячи мен учун Пол Скоулз", - деди Фернандеш.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика