

Манбанинг таъкидлашича, манкунианлар учун бу жараён арзонга тушмаган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, МЮ бу вақт учун тахминан 45 миллион евро жарима тўлаган. 2014 йилнинг апрелида Дэвид Мойес саккиз ярим миллион товон пули олди, 2016 йилнинг май ойида Луи ван Галь Манчестерни ўн миллион билан тарк этди, Жозе Моуринью 2018 йилнинг декабрида (18 миллион) тўлов миқдори бўйича рекордчига айланди ҳамда яқинда Оле-Гуннар Сульшер клубни тўққиз миллион еврога "туширди".



