UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  3 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Фергининг МЮ либосидаги ягона ўйини ҳақида биласизми? Янгиликлар

Фергининг МЮ либосидаги ягона ўйини ҳақида биласизми?

1987 йили Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед" бошқарувидаги иккинчи мавсумни ўтказаётганди.

Ноябрь. Терма жамоаларнинг ўйинлари сабабли клубларда танаффус. МЮ эса ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун Бермуд оролларига учиб кетди. Бу ўйинлар Шон Гоатернинг трансфери сабабли ташкиллаштирилганди. У манкунианликлар таркибида ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, кейинчалик "Манчестер Сити"да юлдуз бўлди.

Икки ўйин ҳам крикет учун мўлжалланган майдонда ўтказилди. Дастлабки ўйиндан кейин жароҳатлар сабабли захира ўриндиғидаги футболчилар ҳам анчагина камайиб кетишди. Шу сабабли 40 ёшли бош мураббий ёрдамчиси Арчи Нокс ҳамда 45 ёшли бош мураббий Алекс Фергюсоннинг шахсан ўзи майдонга тушишига тўғри келди.

Нокс 25 дақиқа ичида кўп югурганидан тили осилиб қолди, бўлажак Сэрни эса трибунадагилар ва рақиблари захира ўриндиғидагилар ҳам анчагина қўллаб-қувватлаб туришди. Учрашув якуни арафасида у боши билан рақиблари дарвозаси томон йўллаган ажойиб зарбаси кўпчиликнинг ёдида қолиб кетган.

Ушбу ҳолат Фергининг футболчилик фаолиятини якунлаганига 10 йил ўтиб содир бўлганди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика