

Клублар 30 ёшли футболчининг тўлақонли трансфери борасида келишувга эришди. Ҳимоячи турк клуби билан 4 йиллик шартномага қўл қўяди ва йилига 7,5 миллион евро маош олади.
Шкриньяр ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Фенербахче"да ижарада ўтказди ва 16 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ҳам урди.



