Феллайни Бельгия клубига қарз беради

Sherzod Nurmatov
1 май 2020
Бельгиянинг "Стандард" клуби молиявий ёрдамга муҳтож.

Аввалроқ, жамоа кейинги мавсум учун лицензия олмагани маълум бўлганди.

"Шаньдунь Лунэн" ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни "Стандард"га 3 миллион евро миқдорда қарз бериб, молиявий жиҳатдан ёрдам беришга тайёр. Айнан шу клубда бельгиялик ўйинчи ўз профессионал фаолиятини бошлаган.

Маълумотларга қараганда, "Стандард" 5 майга қадар лицензия олиш учун молиявий кафолат тақдим этиши лозим.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Dhnet.be