Феллаини коронавирус чалингани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Eldor Akmurzayev
22 мар 2020
Аввалроқ, сайтимиз орқали “Шаньдун Лунэн” футболчисининг COVID-19'га топширган тести ижобий чиққани ҳақида хабар бергандик.

МЮнинг собиқ аъзоси мазкур маълумотни тасдиқлади.

“Коронавирусни аниқловчи тестдан ўтдим ва у ижобий натижани берди. Клуб ходимларидан миннатдорман, барча тавсияларган амал қиламан ва тез орада майдонга қайтаман. Ўзингизни эҳтиёт қилинг”, деб ёзган бельгиялик twitter'даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, Маруан Хитойда коронавирусни юқтириб олган илк профессионал футболчига айланди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/fellaini