Феликс Магат: «Бавария» доминантлиги бундеслига зарарига ишлайди

Tolibjon Qosimov
26 июл 2013
Германиялик машхур мураббий Феликс Магат "Бавария"нинг бошқа клублардан анча кучайиб кетиши ва яккаҳокимлиги немис чемпионати зарарига ишлайди деб ҳисоблайди.
"Бавария" менимча бирорта ҳам ўйинда ютқазмасдан чемпион бўлади. Унинг Германиядаги доминантлигининг оғири ҳозирча кўринмаяпти. Бу нарса, албатта, унчалик ҳам яхши эмас. Ҳатто "Бавария"нинг ўзи учун ҳам.

"Бундеслига" жамоалари кучи бир-бирига яқин бўлган вақтда ҳозирги мувозанатсизлик давридан кўра кучлироқ эди. Бироқ энди у давр ортда қолди", дейди Магат.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru