

19 ёшли футболчи Мадридда ва бугун клуб билан шартнома имзолаши мумкин.
"Атлетико" футболчи учун 120 миллион евро тўлайди. Унинг янги клубидаги маоши эса 6 миллион еврони ташкил этади.
Феликс якунланган мавсум Португалия чемпионатида 26та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 7та ассистга эришган.
"Бенфика" ярим ҳимоячиси жорий йилдан бошлаб Португалия терма жамоасига чақирила бошлади.




