Федерико Вальверде Алекс Баэнанинг юзига ургани ҳақида: "Мен ҳақимда нима десангиз денг, аммо оилам ҳақида гапирсангиз, бу — футбол эмас"
15 ноя 2023 11:04
Янгиликлар
Федерико Вальверде Алекс Баэнанинг юзига ургани ҳақида: "Мен ҳақимда нима десангиз денг, аммо оилам ҳақида гапирсангиз, бу — футбол эмас"
Алекс Баэна апрелдаги беллашув вақтида "Реал" хавбекининг оиласи фарзандини йўқотиши мумкинлигини айтиб, Федериконинг устидан кулишга уринганди. Учрашувдан кейин уругвайлик ўша гаплари учун Алекснинг юзига зарба берганди.
"Ҳамма газеталардаги сарлавхаларни кўрган. Ҳамма воқеанинг ҳар икки томонидан хабардор. Мен бу қўрқинчли мавзуни яна кўтаришни истамайман. Бу борада фақатгина бир нарса дея оламан....
Ўйин вақтида, майдонда, мени нима деб атасангиз ҳам фарқи йўқ. Бу сизнинг хоҳишингиз, ахир мен уругвайликман!
Аммо ўтиб бўлмайдиган чегаралар бўлади. Футболчи сифатида эмас, инсон сифатида. Оилам ҳақида гапирсангиз – бу энди футбол эмас.
Ўша куни чегара бузиб ўтилганди. Мен бунга муносабат билдиришим керакмиди? Балки ундай қилмаслигим керак бўлгандир. Балки мен уйимга кетишим ва ўғлим билан бургер, наггетслар еб ва мультфильм томоша қилишим керак бўлгандир. Аммо мен ҳам одамман ва вақти келганда ўзингиз ҳамда оилангиз учун туриб беришингиз керак бўлади.
ОАВ мени агрессив инсон сифатида гавдалантираётганини кўриш жуда оғир эди. Кўплаб ёлғонлар айтилди ва кейинчалик у гаплар исботини топмади. Лекин мен қилган ишимдан афсусланмайман, сабаби бу воқеа мени шаҳс сифатида кучлироқ бўлишим ва оиламизни янада жипслашишига хизмат қилди", – деди Вальверде.
Фикрлар