Федерико Кьезага машғулотлар давомида ўз жамоадоши томонидан жароҳат етказилди
29 фев 2024 00:30
Янгиликлар
Федерико Кьезага машғулотлар давомида ўз жамоадоши томонидан жароҳат етказилди
Футболчи машғулотда тўпиғидан жароҳат олди.
"Ювентус" клуби ҳужумчиси Федерико Кьеза тўпиғидан жароҳат олди. Энг қизиғи, бунга жамоанинг бошқа бир футболчиси Алекс Сандро сабабчи бўлди. Сандро ташлаган нотўғри "подкат" сабаб, Кьеза тўпиғидан зарар кўрди. Шундан кейин футболчи чимга қулади. Бироздан сўнг шифокорлар футболчини машғулотга қайтишига рухсат беришди, аммо Кьеза бироздан сўнг машқ қила олмаслиги маълум бўлди. Шу тариқа, футболчи чўлоқланганча машғулот майдонини тарк этди.
Маълумот учун, Кьеза ушбу мавсум А Серияда 21та ўйин ўтказиб, 6та гол ва битта ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар