

"Ўйин яхши ўтди. Кўрганингиздек охиригача курашдик ва ғалаба қозонмоқчи эдик. Аммо, айрим вазиятларда совуққонлик етишмади деб ўйлайман. Олдимизда иккита муҳим ўйин турибди. Иккита ўйинни ютиб гуруҳдан чиқамиз.
Бошидан ҳимоявий эмас, ҳужумкор ўйинга урғу берган ҳолда майдонга тушдик. Тактикани эса мураббий танлайди.
Бугунги ўйинда стадионга келган ва ойнаи-жаҳон орқали қўллаб-қувватлаганларга раҳмат, шундай давом этишсин.
Австралия — Ҳиндистон ўйинини эса кўришнинг имкони бўлмади", — дейди Файзуллаев.



