Фавр: "Бавария" энг яхшиси. Нуқта. Бошқа гапирмайман"

Mirjalol Normatov
28 июн 2020, 17:31
Дортмунднинг "Боруссия"си бош мураббийи Люсьен Фавр Бундеслиганинг мавсум якунлари ҳақида гапирди.

"Албатта, яхши мавсумни ўтказдик. "Бавария"?Улар энг яхшиси. Нуқта. Бошқа гапирмайман.

Биз рақобатчиларни кўпроқ ўйлашимиз керак. "Лейпциг", "Гладбах", "Леверкузен" 2-ўрин учун курашадиган жамоага айланмоқда.

Олдин ҳам айтганимдек, 2-ўринни олиб, вазифамизни бажардик. Адолатли ва яхши натижа. Аста-секинлик билан рақобат ҳам кучайиб бормоқда. Бу эса яхши", - деди Фавр.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal