Фатининг отаси "Барселона" раҳбарияти билан учрашди
27 мар 2023 21:47
Янгиликлар
Фатининг отаси "Барселона" раҳбарияти билан учрашди
Ансу Фатининг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида.
Маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳужумчининг отаси Бора Фати "Барселона" директорлари Йорди Кройфф ва Матеу Алемани билан учрашган. Учрашувда Ансунинг Каталония клубидаги келажаги борасида бир қарорга келинмаган, чунки клубнинг молиявий ҳолати оғир ва бу Фатини жамоадан кетишга мажбур қилиши мумкин.
Маълум бўлишича, суҳбатда Ансу Фатининг клубдан кетиши борасида гап-сўзлар бўлмаган. Футболчининг отаси Ансунинг жамоадаги ролидан ҳавотирда эканлигини айтган. Алемани эса барча қарорлар Хави томонидан қабул қилинишини таъкидлаган.
Фати жорий мавсум 38та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 3та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар