UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  3 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  0 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  38 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди" Янгиликлар

Фаррух Сайфиев: "Эрен Дердийок жамоамизни тарк этди"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг 6-тур қолдирилган ўйинида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор"нинг тажрибали футболчиси Фаррух Сайфиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Андижон" билан учрашувдан олдин кўпчилик "Пахтакор"нинг осон ютишини тахмин қилганди...

- Ўйинни яхши бошладик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг бироз бўшашиш кузатилди. Бу - футбол. Бундай ҳолатлар бўлиб туради. Асосийси ғалабани қўлга киритдик. Шунга қарамасдан тўхтаб қолишимиз керак эмас. Турнир жадвалида "Сўғдиёна" билан очколаримиз орасида фарқ кичик. Қолган ўйинларда бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 

- Нима учундир пастки ўринлардаги жамоалар қолганларга нисбатан жуда қаттиқ каршилик кўрсата олмоқда. "Андижон" ҳам сўнгги дақиқагача курашди...

- Нафақат "Андижон", балки барча жамоалар бизга қарши бор кучи билан ўйнамоқда. 

-  Олдинлари Жалолиддин Машарипов билан жуда яхши келишиб ўйнар эдингиз. Бироқ ҳозирда олдинги чизиқ вакиллари билан бироз тушунмовчилик кузатилаётгандек...

- Жалол билан 3 йил бирга тўп тепдик. Тўпни қабул қилиб олганимизда қаерга очилишни, қайси жойга тўпни оширишни муаммосиз билар эдик. Ҳозирда эса унинг йўқлиги сезилмоқда. 

- Шу нарса терма жамоамизда ҳам етишмади. Вадим Абрамовнинг сизни олиб кетмагани ҳали ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда...

- Туркманистон билан ўйиндан сўнг Вадим Карленович қолишимни айтганди. Кимни олиб кетиш ёки қолдиришни бош мураббий ҳал қилади. Шунга қараб у натижага жавоб беради. 

- Шота Арвеладзенинг Ўзбекистон терма жамоасига мураббий бўлишига қандай қарайсиз? 

- Шота Юстинович ҳар томонлама яхши инсон ва мураббий. Ҳурматга лойиқ инсон, деб биламан. Футболимизга шундай мураббийлар керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика