UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Омар Моманидан карикатура: "Тахтлар ўйини" мен тахтга ўтиришим билан якунланади"  1 18:06Равшан Эрматов Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган ўйинни бошқаради  0 18:05Хедира юрагини операция қилдирди  0 18:02Венгер ПСЖ раҳбари билан учрашди  0 17:45Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади  13 17:12Жоржо Кьеллини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси ким эканлигини айтди  10 16:40Уялмайсанми? Логотипни бошқалардан ўғирлаган клублар (2-қисм)  23 16:39“Манчестер Сити” раҳбарлари Хитой клубини сотиб олди  7 16:28Сирожиддин Сайфиев вафот этди   83 16:21ЎФА мутасаддилари Португалиянинг "Витория Гимарайнш" клуби академияси билан яқиндан танишишди  6 16:13ЕЧЛ. Бугун Роналду Мадридда, "Сити" Германияда меҳмон  20 15:58Икардининг хотини ўзи ҳақида ёзилган мақолани шармандалик деб атади  12 15:48“Металлург” футбол клубининг логотипи ўзгарди  24 15:44Olamsport: Шоҳжаҳон навбатдаги жанги ҳақида гапирди, Ломаченконинг рақиби расман маълум бўлди  2 15:26Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан матбуот анжумани 22 февраль куни соат 17:30да бошланади  8

Фарруҳ Зокиров билан интервью Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров билан интервью

Фарғоналик собиқ футзалчи, айни дамда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Фаррух Зокиров билан сайтимиз мухбири учрашиб, интервью олди.

Қуйидаги ушбу интервью билан танишишингиз мумкин.

"Футзалга дастлаб 1999-йили III Ўзбекистон чемпионати орқали кириб келганман. Дастлаб бу чемпионатда “Dinamo-Sprint" жамоаси сафида ўйнаганман.  кейинчалик Фарғона Политехника институти қошида ташкил этилган "FarPolitex" номли талабалардан ташкил топган жамоада 2004-йилга қадар майдонга тушдим. Бу жамоада марҳум Шавкат Махсумов бош мураббийлик қилганлар, футзалдаги дастлабки билим ва малакаларимни айнан ушбу мураббий қўл остида олганман.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафига 2000-йилга келиб чақирув олдим. 2002-йили Индонезия давлатида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этдим. Терма жамоа ҳақида менда илиқ таасуротлар қолган. Чунки ўша даврда футзали ривожланган хорижий давлатларда, масалан Екетаринбургда, Астана каби шаҳарларда йиғинлар ташкил этганмиз ва кучли футзалчиларга қарши майдонга тушиш имконияти бўлган. Бундан ташқари Эрон, Япония, Индонезия, Тайланд, Малайзия каби футзали ривожланган давлатларда ўтказилган Осиё чемпионатларида иштирок этганман, бизнинг терма жамоамиз жуда аҳил ва иноқ эди. 

Яна айтадиган бўлсам Бразилия, Испания, Италияда ҳам терма жамоамизнинг хорижий йиғинларида иштирок этганман ва ушбу мамлакатлар терма жамоаларига қарши учрашувларда майдонга тушганман. Умуман олганда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ёрқин хотиралар қолган. Ёдимда қолган кучли хорижлик футзалчилар ҳақида айтадиган бўлсам, эронлик Ҳайдариан ва Вохид Шамсоиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим, сабаби бу футзалчилар ўз даврида жуда ёрқин ўйин намойиш этишган. Ҳозирги даврда Рикардиньо ва Фалькаоларни энг кучли хорижлик футзалчилар деб ҳисоблайман.
Ўзбекистонда қўшни давлатлар билан хамкорлик алоқаларини ривожлантиришга, дўстона муносабатларини янада шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиққан холда биз ҳам қўшни Қирғизистон, Қозоғистон давлатларининг футзал жамоалари билан ўзим бош мураббийлик қилаётган жамоа футзалчиларини жисмоний холатини ушлаб туриш мақсадида қишки йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ташкил этмоқдамиз. Шунингдек, ҳозирги кунда ОФК инструктори Аваз Максумов билан биргаликда  футзал мураббийларига LEVEL 1 тоифасидаги лицензия берувчи махсус курсларда инструктор ёрдамчиси сифатида иштирок этмоқдаман" - дейди Фарруҳ Зокиров.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
11 фев 14:39:17
Isroiljon Qosimov
O'ylabmanki,Salohga havas qilibdilar debman "YALLA"ni.
+1   
11 фев 14:32:50
Жамолбек
Ялла гурухи солисти бн сухбат булибдимикин деб уйлабман.
   
11 фев 14:56:30
Emirates
Cinnuri)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг