UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  9 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Фаррух Икромов: "Сўғдиёна" ва "Насаф" билан ўйин бундай осон ўтмаслиги аниқ" Янгиликлар

Фаррух Икромов: "Сўғдиёна" ва "Насаф" билан ўйин бундай осон ўтмаслиги аниқ"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби кеча Ўзбекистон кубогидаги юришини бошлади.

Биринчи лига вакили "Рубин" жамоасига қарши кечган учрашувда мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлишди. Майдон эгалари рақиб дарвозасига жавобсиз 10 тўп киритган ўйиндан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Фаррух Икромов фикрларини билдириб ўтди.

"Суперлигада кетма-кет очко йўқотишлардан сўнг кубок баҳсларида ғалаба қозонмасак бўлмасди. Мухлисларимиз олдида қарзимиз бор эди. Уларга ғалаба тортиқ қилишни ният қилгандик. Ўйин яхши ўтди. 10та гол уришимизни нима учун кутмаслигмиз керак эди? Бундай ҳолат бўлиб туради. Машғулотларда астойдил ишладик. Рақиб ҳам биринчи лига вакили бўлганини эътиборга олиш лозим. "Сўғдиёна" ва "Насаф" билан бундай осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Улар билан кечадиган баҳслар бу ўйиндан фарқ қилади",- дейди Икромов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика