Фарруҳ Сайфиев: "Японияга қарши муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман"

Aslanov Jasurbek
17 янв 2019
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев Японияга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйини (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Учрашув борасида гапирадиган бўлсам, бугун Японияга қарши муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Бу мағлубиятни тезроқ унутишимиз, Австралия билан баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.
Рақиб тезкорлик билан ҳисобни тенглаштиргани бизга бироз таъсир кўрсатди. Лекин бугунги ўйинимиз рақибникидан ёмон бўлмади деб ўйлайман" - дейди Сайфиев.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia