UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  20 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Фарқ 6 очко, лекин "Локо" ҳали чемпион эмас Янгиликлар

Фарқ 6 очко, лекин "Локо" ҳали чемпион эмас

Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтди.

Чемпионлик учун курашаётган икки клуб бугун ўз ўйинларини ўтказишди. Навоийда "Локомотив" "Қизилқум"ни Марат Бикмаевнинг пенальтидан урган голи эвазига мағлуб этиб қайтди - 1:0. Андижонда меҳмон бўлган "Бунёдкор" эса нурсиз дуранг қайд этди. Шу тариқа, чемпионат тугашига 2 тур қолганида бу жамоалар ўртасида очко 6тага етди. Лекин "Локомотив" расман чемпион эмас. Сабаби Ўзбекистон чемпионати регламентига кўра очколар тенг келиб қолса аввало ўзаро ўйиндаги натижаларга эътибор қилинади.

Математик жиҳатдан "Бунёдкор"да чемпион бўлиш имконияти бор. Бунинг учун "қалдирғочлар" охирги икки баҳснинг иккаласида (бири айнан "Локомотив" билан) ғалаба қозонишлари, "Локомотив" эса олдиндаги иккала баҳсда ҳам мағлуб бўлиши керак.

"Локомотив" чемпион бўлиши учун эса навбатдаги 2та турда 1 очко олса ҳам етарли бўлади. "Темирйўлчилар" кейинги турда "Металлург"га ютқазишмаса муддатдан аввал чемпион бўлишади.


29-тур
"Локомотив" - "Металлург"
"Навбаҳор" - "Бунёдкор"

30-тур
"Бунёдкор" - "Локомотив"



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика