Фарҳод Соҳибжонов: "Насаф" кучли рақиб ва биз бу ўйинда бир очко бўлса ҳам ишладик"

Alisher
31 мар 2024
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Фарҳод Соҳибжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. "Насаф" кучли жамоа, бундай рақиб қарши ўйнаш осон бўлмайди. Бугунги ўйинда асосий мақсадимиз ғалаба эди. Охиригача курашдик, дуранг қайд этилди, бир очко бўлса ҳам ишладик.


- "Насаф" кучли рақиб эканини айтиб ўтдингиз. Шундай бўлса ҳам сўнги дақиқаларда ўйинни ютиб кетиш учун "Андижон"да яхши вазиятлар бўлди. Сўнги дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун сизнингча нима етишмади?

- Омад етишмади. Ўша вазиятларимиздан фойдаланганимизда балки ғалабага ҳам эришардик.

- Дуранг натижадан жамоа қанчалик қониқиш ҳосил қилди?

- Кучли рақибга қарши ўйинда бир очко бўлса ҳам ишладик. Дуранг икки томон учун ҳам адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман. Чунки икки жамоа ҳам жуда яхши ўйин намойиш этди.

- Стадиондаги муҳит ҳақидаги фикрингиз?

- Барчаси аъло даражада эди. Аввалгилари ҳам яхши бўлган, лекин бу ўйинда ҳаммасидан яхшироқ муҳит ҳукмрон бўлди. Барча мухлисларга ва ташкилотчиларга раҳмат айтаман.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia