UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  13 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Футболчиларим бугун кучли рақибга қарши яхши ҳаракат қилишди. Голли вазиятларимиз бўлди, ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор, давомида буни тўғрилаймиз. "Машъал" вакиллари ҳам яхши ҳаракат қилишди. Ҳужумчиларимизда жароҳат бор, уларга тўлиқ тикланиб олишлари учун вақт керак.

- Терма жамоа сафига клубдан 10 нафар футболчи жалб этилди. Бу ҳолат бугунги ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бугунги ўйинда бунинг таъсирини сезмадим. Балки кейинроқ кўриниб қолиши мумкин. Кетма-кет ўйинлар барибир футболчиларга ўз таъсирини кўрсатади.

- Дарвозабон Самандар Муратбаев охирги ўйинларда яхши ҳаракат қилаяпти. Унинг ўйини борасида фикрингиз қандай?

- Самандар ўзи яхши кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 3 нафар иқтидорли дарвозабонлар бор. Шунинг эвазига жамоада соғлом рақобат юзага келаяпти. Самандар Муратбаев ўз устида ишлашда давом этса, келгусида миллий терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланиши мумкин.

- Қанот футболчиларига эътироз йўқми?

- Йўқ, улар берилган вазифани яхши уддалашди. Муроджон Комилов ва Далер Тухсановни CataPult орқали кузатиб бордим, ўйин давомида жами 12 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтишди. Гол уришганида, бу ўзларига бўлган ишончни янада ортишига сабаб бўларди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика