UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1 (матнли трансляция)  6 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  20 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  1 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик MobiUZ" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Бизга маҳорат етишмаяпти. Айрим вазиятларда тўпни қабул қилиш ва узатмаларда хатоликларга йўл қўйяпмиз. Якунловчи зарбаларда ҳам камчиликларимиз бор. Футболда гол урмасанг, 3 очко бермайди. Буни устида ишлаймиз.

- Жамоангиз кубок учрашувларида кучли жамоаларга қарши яхши ўйин кўрсатганди. Про лиганинг сўнги турларида бир оз қийналаётгандек. Жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо борми?

- Йўқ, жисмоний ҳолатимиз жойида. Таркибда йўқотишлар бор. Дарвозабон ва икки нафар ҳимоячимиз бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Кубок ўйинларида оптимал таркибда эдик.

- Жамоа захирасидан кўнглингиз тўладими?

- Йўқ, захирамиз кўнгилдагидек эмас. Биз ўзимиз истаган футболчиларни ололмай қолганмиз. Ҳозир шу боисдан қийинчиликларга учрадик. Биринчи даврадан сўнг жамоа таркибини 70 фоизга ўзгартирамиз. Ўзгартирмасак, натижа бўлиши қийин экан. 

- Қизил карточкага муносабатингиз?

- Футболчига танаффус вақтида айтгандик, сариқ карточкаси бор бўлгани учун эҳтиёткор бўлишини сўрадик. Бироқ у барибир иккинчи карточкани олди ва четлатилди. Бу борада ишлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика