UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Қуръагача...  0 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  3 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  2 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  10 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  6 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2

Фарҳод Бекмуротов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаш истаги туғилди. Андижонлик мухлислар доимо қалбимда қолади" Янгиликлар

Фарҳод Бекмуротов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаш истаги туғилди. Андижонлик мухлислар доимо қалбимда қолади"

"Андижон" жамоасининг сардори ва етакчиси Фарҳод Бекмуротов жамоасини ўзгартирди.

Футболчи кейинги мавсумдан эътиборан "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилади. Биз янги жамоага ўтган Фарҳод Бекмуротовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Андижон" жамоасида 2014 йилдан бери тўп тепиб келаётган эдим. Тўғриси тарк этиш бироз қийин бўлди. Кетишимнинг бирдан-бир сабаби ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўришни ўйладим. Мухлисларга катта раҳмат айтаман, етти йил ичида иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демасдан қўллаб-қувватлашди. Улар доимо қалбимда қолади. Насиб қилса бир кун келиб қайтаман. Доимо соғ ва саломат бўлишларини, севимли жамоамизни олқишлашдан чарчамасликларини тилаб қоламан. 

Ҳа бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушгани рост. Қўнғироқ қилишганида тўғри тушунтириб узуримни айтиб қўйдим. Таклиф учун барчаларига миннатдорчилик билдираман, мени тўғри тушунишди деган умиддаман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр ака Ашурматов чақирдилар. Эндиликда мақсадим ўзимнинг имкониятларимни кучли клубда синаб кўриш ва жамоага юқори ўринларни эгаллашига қўлимдан келганича ёрдамлашиш",- дейди Бекмуротов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика