Фарҳод Абдуллаев ОЧЛ–2017 турнири 3-турида ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди
06 мар 2017 12:53
Янгиликлар
Фарҳод Абдуллаев ОЧЛ–2017 турнири 3-турида ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ОЧЛ–2017 турнири “D” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Ал-Ваҳда” (БАА) – “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) учрашувига расмийларни тайинлади.
Учрашув бош ҳаками – япониялик Рюжи Сато. Унга қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ва Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси уммонлик Ҳолид Марҳун Сулаймон ал-Шақсига яклатилди.
Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ОФК ҳакамлар департаменти маслаҳатчиси ва техник эксперти Фарҳод Абдуллаев мазкур ўйинда ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Бангладешлик Анварул Ҳақ учрашув комиссари этиб тайинланди.
“Ал-Ваҳда” – “Ал-Ҳилол” учрашуви 14 март куни Абу-Даби шаҳридаги Al Nahyan Stadium майдонида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар