UZ

Фарғонада "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган футбол мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланган футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  Фарғона
Фарғона шаҳрида 1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан "Вилоят ҳокими кубоги" футбол мусобақаси ташкил этилди.

Жами 19 та туман ва шаҳар жамоалари иштирок этган мазкур мусобақа томошабоп учрашувларга бой тарзда ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Фарғона вилояти Футбол Ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ташаббуси остида ташкил этилган мазкур мусобақанинг финал учрашувида Олтиариқ ва Сўх тумани жамоалари тўқнаш келдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган финал баҳсида олтиариқликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Ушбу натижадан сўнг Сўх тумани жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсалар, Марғилон шаҳри ва Учкўприк тумани жамоалари мусобақанинг учинчи ўринига лойиқ деб топилди.

Финал учрашувидан сўнг мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида мусобақа қатнашчиларига диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Умуман олганда, "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан ташкил этилган мазкур мусобақа кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус


Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
01 окт 14:21:12
Kaha
Фаргона футболи кимларга колди бляя
   
01 окт 00:18:37
Radiant
Пахтакорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шухрат Ғаниев кубогими?
Sariq ro'mollilar kubogi)))))
   
30 сен 22:45:01
kasimovich
Ташкилотчилик нол, хакамлик нол, лекин шундай бўлсахам устозларга гап йўқ, Хувиллаган стадион атрофи сал бўлсахам футболдан бахра олди! Барча устозларни байрам билан табриклайман! Битта илтимосим спорт сохасига етук мутахассислар келишига тилакдошман!
   
30 сен 22:42:48
Пахтакорим
Шухрат Ғаниев кубогими?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг