Фарғонада “C” лицензияси учун ўқув-семинари бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
13 июн 2016
Юртимизда мураббийларни тайёрлашда турли хил ўқув семинарларига катта эътибор берилмоқда.

Фарғона вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган шундай семинарлардан бири 6-10 июнь кунлари  Фарғонада бўлиб ўтди.

“C” лицензиясини олишга қаратилган ўқув семинари беш кун давом этиб, ўқув-курсларида маҳаллий мураббийлар ва олий лигада тўп сурган  айрим футболчилар иштирок этишди. Улардан бири Иқбол Акрамовдир.

ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев бошчилик қилтган ўқув-курсларида 30 нафарга яқин мураббий таҳсил олди. Улардан 24 нафари 14 кунлик ўқув-курсларига йўлланма олди.

А. Деҳқонов


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz