UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  0 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  14 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22

Фарғонача дерби. Ўйин атрофидаги воқеликлар Янгиликлар

Фарғонача дерби. Ўйин атрофидаги воқеликлар

Кеча Яйпандаги "Ўзбекистон" стадиони навбатдаги Фарғона дербисига мезбонлик қилгани ҳақида хабарингиз бор.

"Қўқон-1912"-"Нефтчи" тўқнашувида дарвозаларга оз эмас, кўп эмас, жами 6 та урилди ва якуний ҳисоб 3:3 кўринишидаги жанговор дуранг натижа билан якунига етди. ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев таъбири билан айтганда, бу учрашув дербиданда каттароқ ўйин бўлди. Келинг, ҳозир сиз билан Фарғонача дербининг майдон ва унинг ташқарисидаги эътиборга молик воқеъликлар ҳақида сўз юритамиз. 

Бу йилги мавсумда "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" клублари ўртасидаги Фарғона дербиларининг ҳар иккисига ҳам Яйпандаги "Ўзбекистон" стадиони мезбонлик қилди. 


Бир оз муддат ёғиб ўтган ёз ёмғири ҳам ўйиннинг ҳароратига ўз таъсирини ўтказа олмади.  

Ўзбекистон, ФИФА, ОФК ва "Турон". Стадионда ҳилпираётган сизга таниш байроқлар


Ўз вақтида ҳар икки жамоа сафида ўйнаган собиқ дарвозабон Ғайрат Ҳасанов ҳам дербини стадионнинг ўзидан кузатиб борди. 


"Исмоил марожна"нинг доимгидек бозори чаққон. 


Дербини кузатаётган "Турон" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртозаев. 


Бу йигитчалар ўзларини Championat.asiaда кўришни жуда-жуда исташганди, кўриб турганингиздек орзу ҳақиқатга айланмоқда. 


Бу каби мухлислар фақат Европада эмас, ўзбек футболида ҳам бор. 


Йигитча тўпни етказиб беришга шай холда турибди. 


Бу футболчи, эслаб қолинг, рақамим 46, фамилиям эса Убайдуллаев дея голни нишонламоқда. 


"Қўқон-1912" клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига суратларни мана шу йигит тақдим этади. 

"Исмоил марожна"дан музқаймоқ харид қилганлар орасида Мансур Саидов ва Иқбол Акрамовлар ҳам бор. 


"Турон" фан клуби раисига ҳам бу дерби ёқди.


Учрашув бош ҳаками Тимур Тўхтасиновнинг ўйиндаги вазиятга эмоцияси. 


Ойбек Қиличев ва Мурод Холмуҳаммедов. Ҳар икки жамоа етакчиларидан дербига хос бўлган тортишув жараёни. 


Ўйин якунида Суперлигамизда дебют учрашувини ўтказган "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко билан эсдалик учун сурат. 


Бекзод Толибов тайёрлади.

Фото: Дилмурод Исақов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика