

Айни кунларда тайёргарлик жараёнини Фарғона шаҳрида давом эттираётган жамоа йиғини 15-февраль санасидан бошлаб Тошкент шаҳрига кўчади. 27-февраль кунига давом этадиган мазкур ўқув йиғин машғулотларида жами 6 та назорат учрашувлари ўтказилади. Хусусан, жамоа мураббийлар штаби режасида 2 та хориж клуби билан ҳам ўртоқлик ўйинини ўтказиш мақсад қилинган.



