

Ўтган йил ноябрь ойида спортчининг қонида амфетамин моддаси топилганида маҳаллий федерация уни 4 ойга футболдан четлатган эди. Бироқ ФИФА бу жазони жуда енгил деб ҳисоблади ва Лозаннадаги Спорт арбитраж судига мурожаат қилди. КАС ярим ҳимоячини 4 йилга дисквалификация қилди.
Нур фаолиятини "Ал-Иттиҳод"да ўтказди. Икки марта ОЧЛ ғолиби ва 7 марта Саудия Арабистони чемпиони бўлган. Терма жамоаси билан бир марта Конфедерациялар кубогида ва икки бор Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Июнь ойида Нур 38 ёшида футболчилик фаолиятини тугатди.

Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia



