UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  11 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

"Фанат Суперлига". "Насаф" – "Бухоро" 3:2 Янгиликлар

"Фанат Суперлига". "Насаф" – "Бухоро" 3:2

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади. 

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Насаф" – "Бухоро"

"Ўйин" соат 18:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. 

1-савол: Буффон ўз ўғлига Томас деб исм қўйган. Посбон қайси футболчи шарафига ўғлига бу исмни қўйган? Жавоб: Камерунлик дарвозабон Томас Нконо шарафига. (Темурбек Валиев "Бухоро" мухлиси биринчи бўлди)

2-савол: 2001-2002 йилги мавсумда "Арсенал"нинг бу футболчиси ЕЧЛ доирасидаги 14та ўйиннинг 7тасида (тенг ярмида) майдонга тушган. 1994 йилги ЖЧда иштирок этган бу машҳур футболчи ким? Жавоб: Деннис Бергкамп. Футболчи АҚШдаги мундиалга парвоз чоғида самолётда учишдан қўрқиб қолган. Авиафобияга чалинган футболчи кўпинча клубининг фақат ўз майдонидаги ўйинларида майдонга тушарди. ($Nasaflona$  "Насаф" мухлиси биринчи тўғри жавоб берди) 

3-савол: Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган биринчи хорижий мураббий ким эди?  Жавоб: Убиража Вега Да Сильва (икки жамоа мухлиси бир сонияда тўғри топди)

4-савол: 2011 йил Олий лигада энг охирги ўринни олган клуб қайси?  Жавоб: “Сўғдиёна” (MMMReal "Насаф" мухлиси биринчи бўлди)

Ўйин тугади. "Насаф" – "Бухоро" 3:2

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика