

Эртадан Осиёнинг бир қатор шаҳарларида мундиал саралаши ўйинлари ўтказилади.
Саралаш баҳсларининг “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур учрашув 5 сентябрь куни Ал-Рам шаҳридаги Фаластин терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказадиган “Фаисал Ал-Ҳуссеини” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан соат 19:00да бошланади.
Ушбу ўйинни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам – Фу Минг. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ҳуо Веиминг ҳамда Ванг Децин ёрдам беради.
Фаластин – Ўзбекистон
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой).
Захира ҳаками: Арафа Муҳаммад (Иордания).
Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).
Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).



