

Гарчи учрашув бошқа майдонда ўтаётган бўлсада, номинал мезбон "Сурхон" ҳисобланади. Термизликлар майдон эгаси сифатида айни пайтга қадар "Металлург" билан 10 маротаба учрашган. Энг кўп қайд этилган натижа дуранг, 6 бор. Қолган 4та беллашувнинг 3тасида "Сурхон"нинг, 1тасида меҳмонларнинг қўли баланд келган. Лусима Эрнандес шогирдлари учун сафарда ўтган охирги баҳс омадсиз якунланган. ("Сурхон" - "Металлург" 1:0)
Суперлига - 2020. 25.08.2020
СУРХОН - МЕТАЛЛУРГ 1:2
Голлар: Александр Касьян 40 - Ихтиёр Тошпўлатов 90, 90+3.



