

Бекободликлар сардори кетма-кет уч (!!!) мавсумда шундай натижа эришганини кўпчилик билмаса керак. Яъни Ҳошимов 2014, 2015 ва 2016 йилги мавсумларда олий лиганинг ҳамма ўйинида майдонга тушиб тўлиқ 90 дақиқадан ўйнаган. Футболчи 2013 йилги мавсумнинг 15-туридан бошлаб кетма-кет 98та учрашувда тўлиқ, ўзгаришларсиз ҳаракат қилди.




