Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди

Iskandarov Abdulaziz
7 июл 2025
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган учрашувда Самарқанднинг “Динамо” жамоаси ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди.

Беллашув натижасига кўра, томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Шу тариқа мезбонларнинг "Насаф" билан уйдаги ўйинларда бўлаётган ғалабасиз серияси давом этди.

Маълумот учун, "Динамо" сўнгги бор Самарқандда қаршиликлар устидан 2008 йилги мавсумда ғалаба қозонган. Абрамов эса мураббий сифатида "Насаф"ни охирги марта 2015 йили "Локомотив" бошқарувида мағлуб этган. Шундай қилиб, на жамоа, на мураббий учун "Насаф"га қарши нохуш анъана бу сафар ҳам ўзгармади.

 "Динамо" 2 август куни ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. “Насаф” эса шу куни Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши меҳмон сифатида майдонга тушади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia