Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
6 июл 2025
Суперлига 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" учрашувига қизиқиш юқори.

Жамоалар шу кунга қадар Суперлигада 44 марта тўқнашган.  Тарихига назар ташласак, устунлик мутлақо "Насаф" томонида. "Аждарлар" 23 учрашувда ғалаба қозонган, "Динамо" 8 бор зафар қучган, 13 беллашув дуранг билан якунланган.

Самарқандда ўтган 22 учрашувдан 8 тасида "Насаф" ғалаба қозонган, 5 ўйинда эса мезбонлар — "Динамо" 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Қолган 9 беллашувда жамоалар бир очкодан бўлишиб олган.

Қизиғи шундаки, "Динамо" рақибини ўз уйида охирги марта 2008 йилда мағлуб этган — ўшандаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. Бугунги учрашув 20:00 Самарқанддаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia