

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Н'Голо Канте Саудия Арабистонининг "Ал Иттиход" жамоаси билан шартнома имзолади. Футболчи Лондонда тиббий кўрикдан муваффақиятли тарзда ўтган. Канте йилига 100 млн евро маош олади. Бу сумманинг ичига имидж ҳуқуқлари ва тижорий келишувлар киради. Канте билан шартнома икки йил муддатга тузилган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Иттиход" клуби бундан олдин амалдаги "Олтин тўп" соҳиби Карим Бензема билан шартнома имзолаганди.


