

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Удинезе" ўйинчиси Родриго де Пауль асосий мақсад, аммо шорт-листдан "Милан" ўйинчиси Хакан Чалханоглу ҳам ўрин олган.
Туркиялик футболчининг шартномаси тез орада якунига етади, аммо янги шартнома борасида "россонерилар" билан келишувга эришиб бўлмаяпти. Аммо, "Милан" ўйинчи билан шартнома имзоланишига ишонмоқда.
Чалханоглу ўтган мавсум А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.



