Фабрегас Бундеслига жамоасини бошқариши мумкин
11 апр 13:37
Янгиликлар
Фабрегас Бундеслига жамоасини бошқариши мумкин
Сеск Фабрегас "Комо" жамоасини бошқаришда ўзини яхши кўрсатмоқда – жамоа ҳозирда Италия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.
"Bild" нашрининг хабар беришича, Фабрегас "Лейпциг"нинг шорт-листига киритилган. "Буқалар" айни пайтда Марко Розе билан хайрлашганидан сўнг жамоага янги мураббий изламоқда.
Шу билан бирга, "Лейпциг"нинг рўйхатида кўплаб номзодлар мавжуд. Испаниялик ёш мутахассис Фабрегасдан ташқари, Оливер Гласнер ("Кристал Пэлас"), Маттиас Яйссле ("Ал Аҳли"), Рожер Шмидт ("Бенфика" собиқ устози) ва Данни Рель ("Шеффилд Уэнсдей") номлари келтирилган.
Таъкидлаш жоиз, "Лейпциг" айни пайтда Германия чемпионати турнир жадвалида 5-поғонага жойлашган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар