

Маълумотларга кўра, аввалига футбол раҳбарияти турнирга ташриф буюрмоқчи эди, аммо Буюк Британия ва Россия ўртасидаги сиёсий ҳолат туфайли мунидалга борадиган вакиллар сонини максимал даражада қисқартириш қарори қабул қилинди. Натижада Россияга энг муҳим футбол мансабдор шахслари йўл олади. Бу қарор Англия терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги фақат иккита ўйинига тегишли. Бельгия билан бўладиган учинчи тур ўйинида FA кўпроқ вакил юбориш ниятида.



