UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  0 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  5 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  19 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1

Эй iTicket! Чипталар қаерда??? Янгиликлар

Эй iTicket! Чипталар қаерда???

Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги U-23 Осиё кубоги финал ўйини чипталари бўйича муаммо кузатилмоқда.

Бугун 19 июнь куни ўтказиладиган U-23 Осиё кубоги финал ўйинига чипталар сотувга чиқарилди. Бироқ бу жараён тўлиқ бошланмасдан мухлислар орасида катта норозиликлар пайдо бўла бошлади.

"Бунёдкор" стадиони кассаларидаги ҳолат.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатларга кўра, "Бунёдкор" стадиони кассаларида фақатгина дарвоза ортидаги жойлар (25 минг сўмлик чипталар) учун чипталар сотилмоқда. Бошқа қулайроқ секторлар учун чипталар кассаларда йўқ. Чипталар сотуви бошланишига унча кўп бўлмаган бўлса ҳам стадион кассаларида яхшироқ сектордаги чипталар қолмагани иддао қилинган. Мухлисларнинг сўзларига кўра, кассада сотилаётган чипталар олибсотарлар қўлида 2-3 баробар қимматга сотилмоқда. Бу эса бу чипталар ўзи умуман сотувга қўйилганми деган саволни пайдо қилади.


Чипталарни онлайн харид қилиш.

Расмий манбаларда Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги ўйин чипталари iTicket.uz сайтида онлайн тарзда сотилиши маълум қилинди. Бироқ сайт кун давомида ишламай қолди. Бунга катта эҳтимол билан сайтга бўлган юкламанинг ошиб кетиши сабаб бўлган. 

Яқиндагина iTicket.uz сайти қайта ишлай бошлади. Бироқ ҳозирда сайт орқали чипта сотиб олишнинг иложи йўқ. Сайтда сотувлар "тез орада" бошланиши ёзиб қўйилган. Championat.asia iTicket.uz сайтига боғланишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо бунинг имкони бўлмади.

Мусобақа ташкилотчиларидан расмий изоҳ кутиб қоламиз.

Рейтинг: -101   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика