

Ижтимоий тармоқ инсайдери Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Бетис" ва "Бешиктош" пайшанба куни Коутиньо трансфери бўйича Бирмингем клуби билан боғланишган.
“Астон Вилла” Коутиньо билан хайрлашишга тайёр. Эндиликда 31 ёшли бразилияликнинг ўзи жавобини айтиши керак.
Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари Филиппе Коутиньони 10 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи “Астон Вилла” сафида 43 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва шерикларига 3 та самарали узатма амалга оширди.



