UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  97 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  33 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  39 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  24 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  1

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда Янгиликлар

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда

ФИФА мушкул вазиятда қолди.

Европанинг топ-клублари 32 жамоа иштирок этадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашишни хоҳламаяпти.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, Европанинг катта клублари ФИФАнинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини янги форматда ўтказиш таклифини рад этишган. Ташкилот 2025 йил АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақада 32 та жамоа иштирок этадиган форматни таклиф қилди.

ФИФА турнирнинг янги формати Европанинг 220 етакчи терма жамоаси вакилларини жамлаган Европа клублари ассоциацияси йиғилишида келишиб олинишига умид қилган. Бироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино лойиҳанинг қўллаб-қувватланмаслигини англагач, бу масалани кун тартибидан олиб ташлади.

Ҳозир ФИФА мушкул вазиятда қолди.

УЕФА бу ғоянинг амалга оширилишига қарши чиқади, чунки уни Чемпионлар Лигаси учун таҳдид деб билади. Балки клублар катта мукофот пули туфайли фикрини ўзгартирар – ФИФА улар 150 миллион фунтни ташкил этишини ваъда қилмоқда.

ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилишини истайди, чунки бу 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун синов мусобақаси бўлади.

ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги версиясини ҳозирда мавжуд бўлган йиллик турнир ўрнига ҳар тўрт йилда бир марта ўтказмоқчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика