

“Бланкос” ЕЧЛ, “Кольчонерос” эса Европа Лигаси ғолиби сифатида яна бир кубокни қўлга киритиш учун уриниб кўради. Ушбу учрашув 15 август куни Эстония пойтахти Таллин шаҳрида бўлиб ўтади.
Эътиборлиси шундаки, Европа Суперкубоги тарихида илк бор бир шаҳарнинг икки клуби бош соврин учун майдонга тушади. “Атлетико” ва “Реал” Мадрид шаҳри шарафини ҳимоя қилади.




