UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45"Реал" эртага Родригони таништиради  1 15:28Маъруфхон Муродов: “Мухлислар Суперлига йўлланмасини кутмоқда”  0 15:25ОФК президенти Равшан Эрматовга қўнғироқ қилди  11 15:10Breaking: Бугун соат 18:00да ПФЛда йиғилиш бўлиши кутилмоқда  35 15:08Радамель Фалькао: "Кавани қаерга бормасин, кўплаб голлар уради"  0 14:16Olamsport: Нурмагомедов - Фергюсон жанги бўлиши мумкин, оғир атлетикачиларимиз йиғинга йўл олишди  0 14:04Футзал. U-20 Осиё чемпионатида чорак финалчилар маълум  2 14:00Себальос Зиданга: "Жаноб, мен ҳам сиз билан ортиқ ишлашни хоҳламайман"  8 13:49Суперлига: 11-тур рамзий терма жамоаси   28 13:30Флорентино Пересдан мастер-класс!  12 13:23Галстукли Абрамов, кўзойнакли Беғамов ва Ҳайдаров. "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  22 13:18МЮ Погба кетган тақдирда Ракитич ва Коутиньони сотиб олади  5 12:50"Фенербахче" Украина терма жамоаси футболчисини сотиб олмоқчи  0 12:45Расмий хабар: Аҳмаджоновдан кейин Омон Ғофуров ҳам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди  149 12:20"Челси" футболчиси "Интерга ўтиши мумкин  3

Евро-2020 саралаши. Ўзига ўхшамаётган Португалия ва Хорватия Янгиликлар

Евро-2020 саралаши. Ўзига ўхшамаётган Португалия ва Хорватия

Ўтган ҳафтада "Кўҳна қитъа"да 2020 йил бўлиб ўтадиган Европа чемпионати учун саралаш баҳслари бошланди.

Биз ҳар бир гуруҳдаги вазият ҳақида батафсил маълумот берамиз.


"A" гуруҳида фаворит ҳисобланган Англия терма жамоаси дастлабки икки ўйинда йирик ғалабаларга эришди. Дастлаб Саутгейт шогирдлари "Уэмбли"да Чехияни 5:0 ҳисобида таслим этишди. Сўнгра Подгорицада Марко Симич ўйнаётган Черногорияни 5:1 ҳисобида тор-мор этишди. Аслида ҳозирданоқ инглизларни Европа чемпионатига чиққани билан табриклаш мумкин деб ўйлаймиз. Чунки гуруҳда уларга рақобат қиладиган жамоа кўринмаяпти. Иккинчи ўринга даъвогар деб ҳисобланган Черногория ҳам, Чехия ҳам ҳозирча ғалаба қозона олишмади. Умуман олганда бу гуруҳда ҳозирга қадар фақат Англия ғалаба қозонди холос.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Англия220010-16
2 Болгария20202-22
3 Косово10101-11
4 Черногория20112-61
5 Чехия10010-50



Амалдаги Европа чемпионлари жойлашган "B" гуруҳида эса вазият бошқачароқ. Бу ерда фаворит Португалия дастлабки икки ўйинда атиги 2 очко жамғарди холос. Эътиборлиси Роналду жамоадошлари иккала ўйинни ҳам ўз майдонида ўтказишганди. Дастлаб Украина Лиссабонда 0:0 ҳисобида дурангга эришган бўлса, иккинчи турда Душан Тадич етакчилигидаги серблар Пириней ярим оролидан бир очко билан қайтишди. Андрей Шевченко бошқарувидаги Украина эса Португалиядаги дурангдан сўнг Люксембургда меҳмон бўлди ва сўнгги сонияларда рақиб томонидан урилган автогол эвазига ғалаба қозонди - 2:1. Бугунги кунда айнан Украина гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Украина21102-14
2 Люксембург21013-33
3 Португалия20201-12
4 Сербия10101-11
5 Литва10011-20



Германия ва Голландия каби грандлар ўрин олган "C" гуруҳида ҳозирча Шимолий Ирландия пешқадам бўлиб турибди. Бу жамоа дастлабки икки учрашувда 6 очко тўплади. Голландия илк турда Беларусни йирик ҳисобда таслим қилгач Германиядан мағлуб бўлди. Немислар дастлабки турда дам олишди. Ушбу гуруҳда икки йўлланма мана шу учта терма жамоа ўртасида талаш бўлиши турган гап.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Шим.Ирландия22004-16
2 Германия11003-23
3 Голландия21016-33
4 Эстония10010-20
5 Беларус20021-60




Олдинги гуруҳда Шимолий Ирландия пешқадам бўлса, "D" гуруҳида Ирландия пешқадам. Мик Маккарти шогирдлари Гибралтар ва Грузия билан ўйинларда биттадан гол уриб 6 очко жамғаришди. Гуруҳ фаворити деб қаралган Швейцария Грузияни таслим қилди, бироқ иккинчи турда Дания билан дуранг ўйнаб қўйди.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Ирландия22002-06
2 Швейцария21105-34
3 Дания10103-31
4 Гибралтар10010-10
5 Грузия20020-30




Энг чигал гуруҳлардан бирига етиб келдик. "E" деб номланган гуруҳда 5та жамоадан 4тасида 3 очко бор. Яъни ҳеч бир жамоа икки ўйинда ғалаба қозона олгани йўқ. Словакия, Венгрия ва Хорватия ғалаба ва мағлубиятни қабул қилиб бўлишди. Гарет Бэйл жамоадошлари эса ҳозирча фақат битта учрашувда майдонга тушишди ва 3 очко тўплашди.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Словакия21012-13
2 Уэльс11001-03
3 Венгрия21012-33
4 Хорватия21013-33
5 Озарбайжон10011-20




"F" гуруҳида қоғоздаги фаворитлар ҳозирча ишончни оқлашмоқда. Испания Норвегия ва Мальтани кичик ҳисобларда мағлуб этди. Швеция эса ҳозирча 4 очко жамғарди.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Испания22004-16
2 Швеция21105-44
3 Руминия21015-33
4 Мальта21012-33
5 Норвегия20114-51
6 Фарер ороллари20022-60



"G" гуруҳида Польша терма жамоаси якка пешқадам бўлиб турибди. Левандовски, Милик ва Пентек каби даҳаштли ҳужумчиларга эга бўлган польяклар сафарда Австрияни ва ўз майдонида Латвияни мағлуб этишди. 4тадан очко тўплаган Исроил ва Македония эса ҳозирча кейинги ўринларни эгаллаб туришибди. Австрия эса икки ўйинда ҳам мағлуб бўлиб кўпчиликни ажаблантириб қўйди.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Польша22003-06
2 Исроил21105-34
3 Македония21104-24
4 Словения20202-22
5 Австрия20022-50
6 Латвия20021-50



Амалдаги Жаҳон чемпионлари Франция терма жамоаси жой олган "H" гуруҳида бошқа ким ҳам пешқадам бўлиши мумкин? Дешам шогирдлари Молдова ҳамда Исландия дарвозаларига 4тадан гол уришга эришишди. Шенол Гюнеш бошчилигидаги Туркия ҳам дастлабки икки баҳсда максимал очко тўплади. Бу гуруҳда икки йўлланма айнан шу жамоаларга насиб этиши кутилмоқда.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Франция22008-16
2 Туркия22006-06
3 Албания21013-23
4 Исландия21012-43
5 Андорра20020-50
6 Молдова20021-80




"I" гуруҳида вазият чигал кўриниш олган. Яққол фаворит Бельгия Россияни ҳам, Кипрни ҳам таслим этди. Россия, Қозоғистон, Кипр ва Шотландия ҳисобида эса икки ўйиндан сўнг 3тадан очко бор. Яққол аутсайдер Сан-Марино ўз ўрнида.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Бельгия22005-16
2 Россия21015-33
3 Қозоғистон21013-43
4 Кипр21015-23
5 Шотландия21012-33
6 Сан Марино20020-70



Ниҳоят "J" гуруҳига етиб келдик. Бу ерда Роберто Манчини бошчилигидаги Италия ҳозирча максимал очко тўплади. "Скуадра Адзурра" Финляндияни 2:0, Лихтенштейнни 6:0 ҳисобида таслим этди. Греция ва Босния Герцеговина ҳисобида бир хил 4тадан очко бор.


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Италия22008-06
2 Греция21104-24
3 Босния ва Герцеговина21104-34
4 Финляндия21012-23
5 Арманистон20021-40
6 Лихтенштейн20020-80




Евро-2020 саралаши 3-тур ўйинлари 7-8 июнь кунлари бўлиб ўтади.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
27 мар 19:43:43
James Maddison
Shunaqa malumotlarga galstugimni yechaman. Shu maqolani chiqargan jurmalistga mukofot berila.
+1   
27 мар 17:01:55
Muhammadxon Mamatov
Malumotlar un raxmat CA
   
28 мар 07:17:05
muxlis 0909
Нечта команда чикади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг